Жиззахда «тупроқ ўғрилари» қўлга тушди
Жиззах вилоятида ноқонуний тарзда тупроқ қазиб олган фуқаролар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.
Натижада, Ғаллаорол тумани ҳудудида фуқаро О.С. ўзи бошқарувида бўлган юкловчи транспорт воситаси ёрдамида «Қашқабулоқ» МФЙ «Қорақўйли» қишлоғининг туман захира ер майдони ҳудудидан ноқонуний равишда тупроқ қазиб ортиб кетаётганлиги аниқланди.
Бу ҳолат бўйича фуқарога нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 11 баравари — 4 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга 2 миллион 450 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги ҳисобланди. Ҳуқуқбузар жами 6 миллион 575 минг сўм тўлайдиган бўлди.
Бошқа бир ҳолатда эса «Қашқабулоқ» МФЙ ҳудудида фуқаро А.Ш. ноқонуний равишда тупроқ қазиб олиб, ортиб кетаётган вақтида тўхтатилди. Унга нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн бир баравари — 4 миллион 125 минг сўм жарима қўлланилди.
Аввалроқ фуқаро машинасининг олд капотига ҳимоя плёнкасини ёпиштириб, ичига сув ва балиқлар солиб ҳаракатлангани акс этган видеолар юзасидан Экология вазирлиги муносабат билдиргани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг