Жиззахда таълим тизими масъулларидан бири пора билан ушланди

10:13 26 Февраль 2026 Жамият
238 0

Жиззах вилояти таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига, унинг раҳбаридан 4,8 миллион сўм миқдорида пора талаб қилган.

Шундан сўнг, ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган. Тергов жараёнида мазкур мансабдор шахснинг Жиноят Кодексининг 167, 209 ва 243-моддаларида назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам маълум бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?