Жиззахда ИИО ходимидан пул ундирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Видеодан кадр
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида ички ишлар органи ходимидан пул ундирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ИИО ходими Зафаробод туманидаги қариндошлариникига кетган оила аъзоларини уйига олиб келиш учун Telegramʼдаги маҳалла гуруҳига такси кераклигини айтиб, хабар юборган.
Сўнгра мазкур гуруҳда бўлган, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи 18 ёшли шахс ҳамда унинг пробация назоратида жазо ўтаётган 26 яшар маҳалладоши ўзаро келишиб, ички ишлар органи ходимидан товламачилик йўли билан пул талаб қилган.
Улар суҳбат чоғида ходимни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиб, мавжуд овозли ёзувларни ички ишлар органи раҳбариятига тақдим этмаслик эвазига 15 миллион сўм, кейинчалик эса 12 миллион сўм талаб қилган.
ИИО ходими эса бу ҳақда раҳбариятга маълум қилганидан сўнг, Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Зафаробод туманида яшовчи икки шахс талаб қилинган пулни олаётган пайтда процессуал тартибда ушланган.
Текширувларда аниқланишича, улар 6-8 октябрь кунлари «102» хизматига мурожаат қилиб, ИИО ходими уларни ҳақорат қилганини билдирган, аммо ҳолат юзасидан тушунтириш бериш учун чақирувларга жавоб бермаган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 18 ва 26 ёшли фуқароларга нисбатан Зафаробод туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг