Жиззахда ИИБ ходимларига ёлғон гувоҳлик берган товламачи қўлга олинди

01:51 20 Декабрь 2021 Жамият
1137 0

Жиззахда ИИБ ходимларига ёлғон гувоҳлик берган фуқаро ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Постда» хабар берди

Жиззах вилояти Пахтакор тумани Олтинкўл маҳалласида яшовчи фуқаро туҳмат, ёлғон хабар бериш ҳамда ёлғон гувоҳлик бериш билан боғлиқ жиноятлар содир этиб юрган. Шундан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар унга қизиқа бошлагач, ўрталикдан ғойиб бўлган.

У узоққа қочиб кета олмаган. Ички ишлар органлари ходимлари унинг шу вилоятдаги Мирзачўл туманида яширинган манзилини аниқлаб, қўлга олган. Ҳозирда товламачи вақтинча қамоқхонага жойлаштирилган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?