Жиззахда ҳайдовчи икки мактаб ўқувчисини уриб юборди
Жиззахда ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган икки ака-укани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
9 декабрь куни соат 19:30 атрофида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 22 ёшли ҳайдовчи икки нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида улардан бири олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Жабрланганларнинг иккинчиси оғир аҳволда тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилган.
ИИБ улар ака-ука эканлигини таъкидлади. Мактаб ўқувчилари уйларига сув олиб келиш учун кўчани кесиб ўтишаётган бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг