Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубоги финалига чиқди
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров FIDE Жаҳон кубоги финалига чиқди. У яримфиналда бошқа бир ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоевни жуда кескин кечган тайбрек баҳсларида 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.
Бу ғалаба орқали Жавоҳир нафақат Жаҳон кубогининг ҳал қилувчи беллашувига йўл олди, балки 2026 йилда ўтказиладиган Номзодлар турнирида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.
Шу тариқа у ушбу нуфузли мусобақада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган илк ўзбек шахматчисига айланди.
Эндиликда Синдаров финалда хитойлик гроссмейстер Вей Ига қарши дона суради. Бу беллашув жаҳон шахматидаги энг муҳим мусобақалардан бири ҳисобланади.
Шу билан бирга, яримфиналда мағлубиятга учраган Нодирбек Ёқуббоев ҳам мусобақани тарк этмайди. У россиялик Андрей Есипенко билан Жаҳон кубогининг бронза медали ва Номзодлар турнирига қолган охирги йўлланма учун баҳс олиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг