Жами 100 млн сўмлик китоблар совға қилинди

17:11 02 Декабрь 2019 Маданият
2728 0

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида “Китобхонлик — миллатни улуғлайди” мавзусида адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан умумтаълим мактаблари кутубхоналарига қарийб 100 миллион сўмлик 35 минг жилд китоб совға қилинди.

Ёшлар маркази залида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси, Давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид билан учрашув бўлиб ўтди. Адабий кечани вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Носиров кириш сўзи билан очди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби Ҳаётхон Ортиқбоева Сирдарё адабий муҳитида содир бўлган муҳим воқеалар ҳақида гапирди. Сўнгра халқ шоири Сирожиддин Саййид ёшларга қарата нутқ ирод қилди ва шеърларидан намуналар ўқиб берди.

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчилари шоир шеърларидан сараланган гулдастани йиғилганлар ҳукмига ҳавола этди. Шу мактаб директори, таниқли шоир Муҳаммад Исмоил Сирожиддин Саййидга ўқувчилар томонидан тайёрланган совғани топширди.

Учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асатилло Холиқов Сирожиддин Саййид шеърлари билан айтиладиган қўшиқларни ёниб куйлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер