Жаҳонободда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Юртимизда байрамлар шукуҳи кезаётган шу кунларда Риштон туманининг «Жаҳонобод» маҳалла фуқаролар йиғинида «Кибриёхон» номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Янги боғчанинг очилиш маросимида Риштон туман ҳокимлиги мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

— Янги мактабгача таълим муассасасида келажагимиз ворисларининг сифатли бошланғич таълим олиши учун зарур замонавий қулайликлар муҳайё этилди, — дейди лойиҳа ташаббускори, тадбиркор Наргиза Ҳамдамова. — Натижада 10 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиб, рус ва инглиз тили, математика ҳамда бадиий гимнастика тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.
Яқин кунларда муассасада тарбияланувчилар сонини 100 нафарга етказиш кўзда тутилган. Бу маҳаллада мактабгача таълим қамровини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг