Зеленский яна Вашингтонга боради. Нега?
Дональд Трамп 17 октябрь куни Вашингтонда Украина раҳбари Владимир Зеленскийни қабул қилади.
«Wall Street Journal»нинг хабар беришича, Кремлнинг АҚШ Украинага «Tomahawk» қанотли ракеталарни етказиб беришига йўл қўймаслиги ҳақидаги огоҳлантиришига қарамай, Зеленский Трамп билан ушбу масалани муҳокама қилмоқчи.
У ташрифнинг асосий мақсадини Украина ҳаво ҳужумидан мудофаасини мустаҳкамлаш ва Россияга босим ўтказиш воситаси эканлигини айтди.
Нашрнинг маълум қилишича, Трамп Исроил ва Мисрга ташрифи чоғида Россия ҳамда Украина уруши ҳақида гапириб, ҳали ҳам тўқнашувни тўхтатишга ҳаракат қилаётганини маълум қилган.
АҚШ ва Европанинг юқори мартабали амалдорлари WSJ билан суҳбатда Россия ҳам Украина ҳам Трампнинг Яқин Шарқдаги дастлабки муваффақияти туфайли ўзларининг ҳарбий стратегияларини ўзгартирмаслигини қайд этган. Шунга қарамай, улар Трамп Путинни музокаралар столига олиб бориш учун ҳаракат қилишига ишонишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг