Зеленский Германияга ташриф буюрди
Германия канцлери Фридрих Мерц Берлинда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Ташриф доирасида Киевни қўллаб-қувватлаш масалалари ва Россия билан сулҳ тузиш имкониятлари муҳокама қилинмоқда. Зеленский шунингдек Германия президенти Франк–Вальтер Штайнмайер билан ҳам учрашиши режалаштирилган.
Берлинга келган Украина делегацияси таркибида президент идораси раҳбари Андрей Ермак, ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ва мудофаа вазири Рустем Умеров ҳам бор. Владимир Зеленский сўнгги бор Берлинга 2024 йил октябрда расмий ташриф билан келган ва ўшандаги канцлер Олаф Шольц билан учрашган эди.
Фридрих Мерц эса май ойи бошида канцлер лавозимига киришгач, дарҳол Киевга ташриф буюрган.
Мерц аввалроқ Украинага қўйилган қурол-яроғ чекловларини олиб ташлаш зарурлигини таъкидлаганди. Шунингдек, Германия Украинага “Таурус“ ракеталарини етказиб беришни режалаштирмоқда, аммо бу қачон амалга ошиши ҳозирча аниқ эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг