Ўзбекистон Президенти Венгриянинг “OTP” гуруҳи билан стратегик шерикликни кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.
Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан “OTP” гуруҳига давлатнинг “Ипотека-банк”даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари банк хизматларини рақамлаштириш орқали уларнинг сифатини ошириш, кичик ва оилавий бизнес учун инновацион ва ҳамёнбоп молиявий маҳсулотларни жорий қилиш, ходимларни Европанинг энг намунали амалиётларига ўқитиш муҳимлигини таъкидлади.
Венгриянинг етакчи компаниялари билан, шу жумладан Тошкент вилоятида улар учун ташкил этилаётган махсус иқтисодий зона негизида қишлоқ хўжалиги, виночилик, ирригация, кимё, фармацевтика ва саноатнинг бошқа тармоқларида кооперацияни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Шандор Чаньи, ўз навбатида, Венгрия бизнеси мамлакатимиз бозоридаги фаолиятини жадал кенгайтиришга тайёрлигини таcдиқлади.
Учрашув якунида “OTP” банки бошқаруви раиси Ўзбекистон етакчисига унинг фаолиятига берилган юксак эътироф ҳамда ўзига давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени топширилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг