Шавкат Мирзиёев нуронийлар билан суҳбатлашди

21:55 16 Ноябрь 2018 Жамият
4587 0

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропортида  нуронийлар, зиёлилар, турли миллат вакиллари билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати ҳабар бермоқда.

Очиқ ва самимий мулоқот чоғида мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатидаги ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Йиғилганлар ҳамма жойларда ва ҳамма соҳаларда ўзгаришлар бўлаётгани, буни одамлар ўз уйи, маҳалласи, тумани мисолида ҳис қилаётганини таъкидлади.

Шунинг билан давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи якунланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?