Зарафшонда оммавий тартибсизликларни бартараф этиш махсус тактик ўқув машғулотда кўрикдан ўтказилди
Республика ИИВнинг кўрсатмасига асосан Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг умумий раҳбарлигида Миллий гвардия Навоий вилояти бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси, Давлат Хавфсизлик хизмати, Прокуратура, Ҳарбий қисмлар ҳамда ҳокимият органлари ҳамкорлигида“Бошқарув органлари, ҳарбий қисмлар ва муассасаларни юқори жанговар шайлик даражасига келтириш, ҳамкорликдаги кучга эга тузилмаларнинг бўлинмалари билан биргаликда Зарафшон шаҳри хавфсизлигини таъминлаш ” мавзусида махсус тактик ўқув машқлари ўтказилди.

- Ўқув машқи 3 босқичда ўтказилиб, дастлаб ўқув машқ қатнашчиларини юқори жанговар шайлик даражасига келтириш, Зарафшон шаҳар ҳудудида юзага келган фавқулодда вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш чора тадбирлари кўриб чиқилди дейди, - вилоят ИИБ ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи Шуҳрат Ражабов. - Негаки, тезкорлик ҳар қандай вазиятни назоратга олишнинг муҳим омили ҳисобланади.

Шунингдек, ўқув машқ давомида шартли жиноятчиларни тўсиб ушлаш, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш каби вазиятларда ички ишлар ходимлари ҳамда кучга эга ҳамкорликдаги тузилмаларнинг фавқулодда ҳаракатланиш кўникмалари синовдан ўтказилди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг