«Зангиота 2»да ўта оғир ҳолатда ётган беморларнинг 40 фоиздан ортиғи вакцина олишни истамаган — Шифохона директори
«Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов реанимация бўлимидагилар ҳақида айтиб ўтди.
«Шифохонамизда 250 та реанимация ўрни яратилган. Бу жуда катта кўрсаткич. Кунига 25 тагача ўта оғир ҳолатдаги бемор келтирилмоқда. Уларнинг 40 фоиздан ортиғи 65 ёшдан ошган фуқаролардир. Бу беморларнинг барчасига эмланиш тавсия қилинган, аммо вакцина олишни исташмаган», деди у.
Маълумот учун, аввалроқ, коронавирусга қарши вакцина билан кимлар эмланмаслиги маълум қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг