«Загулба» қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
«Загулба» қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев самимий кутиб олди.
Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг