Юридик кадрларнинг малакасини ошириш кредит-модуль тизими асосида амалга оширилади

Иллюстратив фото
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга асосан Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик хизмат, адвокатура ва нотариат соҳалари бўйича юридик кадрларнинг (тингловчи) кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартибини белгиланди.
Малака ошириш курслари тингловчидан 72 академик соат, яъни 3 йилда 36 кредит ҳажмдаги ўқув дастурини ўзлаштиришни талаб қилади.
Институтда кредит-модуль тизимида 1 кредит миқдори 2 академик соатга тенг. Тингловчи малака ошириш курсининг 1 йили давомида 12 кредит ўқув юкламасини ўзлаштириши лозим.
Юридик кадрлар малака ошириш курсларида Институт билан шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.
Таъкидлаш жоиз, модуль бўйича тингловчининг ўзлаштириш даражаси 56 фоиз ва ундан юқори баҳоланган тақдирда ушбу модуль ўзлаштирилган ҳисобланади ва сертификат тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг