Юқори Чирчиқда «Lada» ва «Damas» тўқнашди
Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида «Lada» ва «Damas» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 13 февраль куни соат тахминан 14:00 ларда Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган Д012 «Бектемир-Чорбоғ қ» автомобиль йўлининг 18-километрида рўй берган.
2002 йилда туғилган ҳайдовчи «Lada» русумли автомобилни бошқариб келаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган «Damas» автомобилига бориб урилган. Оқибатда транспорт воситаларидан бирида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига ёткизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг