Юнусободда 3 та, Чилонзорда 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ЗИЛ, «Voyah» ва «Nexia-3» йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳолат юзасидан пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 6 январь куни соат 13:55 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида ЗИЛ, «Voyah» ва «Nexia-3» русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида ЗИЛ русумли юк автомашинаси ағдарилиб кетган. Билдирилишича, ҳодиса туфайли тан жароҳат олганлар йўқ.
Шунингдек, бугун соат 00:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида 21 ёшли О.У. бошқарувидаги «Cobalt» ва 35 ёшли У.Н. бошқарувидаги BYD русумли автомашиналар ўртасида ЙТҲ рўй берган.
Тўқнашув оқибатида ҳар иккала машинанинг бир нафардан йўловчиларига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг