Юксак эҳтиром ифодаси
Буюк мутафаккир шоир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига улуғ бобокалонимиз номи билан аталадиган вилоятда алоҳида ҳозирлик кўрилди. Боиси мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ўтган йил вилоятда “Навоий йили”, дея белгиланиб, шоир ўз достонларида тараннум этган ғоялар асосида кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Хусусан, “Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” анъанавий IV халқаро симпозиуми ўтказилиб, унда дунёнинг ўн бешдан ортиқ мамлакатидан олтмиш нафарга яқин навоийшунос олимлар иштирок этишди. Шунингдек, Президентимизнинг “Буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодий меросини юртимиз ва жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш ҳамда Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили”ни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра вилоятнинг туман ва шаҳарларида Навоий боғ хиёбонларига асос солинди.

Вилоятнинг Навбаҳор тумани маркази Бешработ қўрғонида шоирнинг муаззам ҳайкалининг очилиш маросими эса шубҳасиз жорий йилда Алишер Навоий сиймосига чексиз эҳтиромнинг ифодаси бўлди.
- Ушбу ҳайкал ва боғ-хиёбон қурилишига маблағни туманимиз аҳли ташаббусли бюджет лойиҳасида ютиб олишди, — дейди “Навбаҳор тонгги” газетаси муҳаррири Учқун Очилов. — Албатта, бу биринчидан халқимизни ягона эзгу ният атрофида бирлаштирган бўлса, иккинчидан қўрғонимизга файз бағишлади.
- Вилоятда асосий тантаналар вилоят марказидаги шоир ҳайкалига гулу гулчамбарлар қўйиш билан бошланди. Ҳудуддаги корхона ташкилотлар, олий таълим ва мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, кенг жамоатчилик шоир ҳайкали пойига гуллар тўшаб, таъзим бажо келтирдилар.
- Шундан сўнг тантаналар “Фарҳод” Маданият саройида “Назм ва наво” кечаси билан давом этди. Унда туркий (ўзбек) адабиёти ва тили равнақида шоирнинг бағишланган маърузалар тингланиб, анжуман шоир ғазалларига басталанган мумтоз концерт дастури билан давом этмоқда.

Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг