Ёзувчи Собир Ўнар хотирланди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Дўстлик” ордени соҳиби, ёзувчи Собир Ўнар таваллудининг 60 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда ёзувчи-шоирлар, адабиётшунос олимлар, ёзувчининг яқинлари, оила -азъолари ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.
Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо олиб борди. Профессор Қозоқбой Йўлдошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимов ва бошқалар сўзга чиқиб Собир Ўнарнинг ўзбек адабиётида тутган ўрни, ҳаёти ва ижоди ҳақида гапиришди, илиқ хотиралар ёдга олинди.
— Собиржоннинг биринчи хусусияти унинг самимияти эди, — деди ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад. — Ўзига ярашадиган беғубор табассуми бор эди. Бирор марта бирор даврада ўзини кўрсатиш, бошқалардан ажралиб туриш учун хатти-ҳаракат қилганини сезмаганман. Забардастлиги билан мулойим табассуми бир-бирига жудаям мос тушарди. Бадиий асарларидаям, публицистик асарларидаям, адабиётшуносликка оид чиқишларидаям мана шу самимияти кўзга ташланиб турарди.
Собир Ўнарнинг қисса ва ҳикояларида соф инсоний туйғулар, турли қиёфали, ҳар хил тақдирли инсонларнинг ғаройиб ифодалари акс этганини кўрасиз. Хоҳ пок, беғараз севги, хоҳ мураккаб кечмишга эга одамлар тўғрисида ёзмасин, Инсон исмли зотнинг маълумлиги, масъуллиги билан бирга иродаси балқиб туради.
Тадбирда Собир Ўнарнинг “Сайланма”си ва “Собир Ўнар замондошлари хотирасида” китоби чоп этилгани айтилди. Бу эса адиб таваллудига муносиб совға бўлди.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг