Ёшлар парламенти аъзолари учун ўқув семинари ташкил этилди
Олий Мажлис Сенатида Ёшлар парламенти аъзолари учун ўқув семинари ўтказилди.
Семинарнинг очилиш маросимида Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О.Козихонова, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Д.Каттаханова сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталди.
Ўқув семинари давомида ёш парламент аъзолари маҳаллий Кенгашларда ёшлар билан самарали иш олиб бориш амалиёти, медиа соҳасида ПР технологиялари, лидерлик ва шахсий самарадорлик, коррупцияга қарши курашиш маданияти, қонунчилик жараёнида ёшлар иштироки, келажакка мўлжалланган истиқболли режалар тузиш мавзуларида амалий кўникмаларга эга бўлди.
Семинар давомида ёшлар билан парламент ўртасида тизимли мулоқотни кучайтириш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жамоатчилик назорати механизмларини амалиётга жорий этиш ва ёшларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш муҳимлиги ҳам таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг