Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолиблари тантанали кутиб олинди
Ўзбекистоннинг ёш спортчи қаҳрамонлари – Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолиблари. Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари катта ифтихор ва қувонч билан тантанали равишда кутиб олинди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ғолиб спортчиларимизга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табригини ўқиб эшиттирди.
Ёш спортчилар спорт майдонида муносиб иштирок этди ҳамда Президентимиз ва халқимиз билдирган юксак ишончни оқлаб, мусобақалар натижаларига асосан 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа Ўзбекистон спорт делегацияси жамоа ҳисобида Осиё қитъасида 1-ўринни эгаллаб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Тантанали маросимда ёш спортчиларнинг иродаси, матонати ва Ватанга садоқати алоҳида эътироф этилди. Улар мамлакат ёшлари учун ҳақиқий ибрат намунаси экани таъкидланди. Ғолибларга келгусидаги мусобақаларда янада улкан зафарларга эришиш тилаклари билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг