“Ёш муҳандис” танлови ғолиблари тақдирланди

Нукусда ёш олимлар ўртасида космик ва ижтимоий соҳадаги технологиялар ҳамда ижтимоий ташаббусларни ривожлантиришга қаратилган “Ёш муҳандис” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида таъкидлаганидек, ёш ва баркамол авлод янги давр ва янги Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси, келажагимиз ва истиқболимиз пойдевори ҳисобланади. Шу боис ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мактабдан ташқари таълим соҳасидаги билимларини мустаҳкамлашда бу каби танловларни ўтказиш муҳим аҳамият касб этади.
— Ушбу танлов дастлаб жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида ўтказилганди, — дейди “Ўзбеккосмос” агентлигининг бўлим бошлиғи Хумоюн Раҳмонов. — Ёшларимиз айнан муҳандислик йўналишидаги ишларга катта қизиқиш билдиришди. Шундан келиб чиқиб, Қорақалпоғистонда ҳам мазкур танловга старт берилди. Мана бугун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги “Баркамол авлод” республика болалар мактаби ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси “Баркамол авлод” болалар мактаби ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технология вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамкорлигида ёш олимлар ўртасида танлов ўтказилмоқда. Унга мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлардан 50 та лойиҳа қабул қилинди.
Танлов якунига кўра, лойиҳалар йўналиши бўйича 1-ўринни Наманган вилоятидан Нафиса Дилмуродова, 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Азизбек Юлдашов, 3-ўринни Бухоро вилоятидан Озодбек Рамазонов эгаллади.
Танловнинг “Робосумо” йўналиши бўйича Қўнғирот туманидан Бахтияр ўғли Бахитбек 1-ўрин, Тахиатошдан Бехруз Сабурбаев 2-ўрин ва Хўжайли туманидан иштирок қилган Уткирбек Юлдашев 3-ўринга муносиб кўрилди. Шунингдек, “Робофутбол” йўналиши бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
“Ёш муҳандис” танловининг республика босқичи ғолиблари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ғайрат ОТАЖОНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг