«Ёш китобхон» танлови

18:39 15 Февраль 2024 Жамият
3758 0

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида 2017 йилдан буён анъанавий тарзда «Ёш китобхон» танлови ўтказиб келинмоқда.

«Ёш китобхон» танловига бугунги кунга қадар 4,7 млн. нафардан ортиқ ёшлар қамраб олиниб, 17 нафар танлов ғолиблари бўлган ёш китобхонлар Президент совғаси «Spark» автомашинаси совриндори бўлди.

Маълумот учун: «Ёш китобхон» танлови 3 та ёш тоифасида (10-14 ёш, 15- 19 ёш, 20-30 ёш) маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика босқичларида ўтказилмоқда. Танловда ёшлар 5 та шарт- «Бадиий асарлар билимдони», «Тезкор савол- жавоб», «Буюк мутафаккир ва адиб», «Шеърият», «Иншо ёзиш» шартларида беллашади.

Танловда иштирок этиш учун 10-14 ёшдагилар махсус шакллантирилган рўйхат асосида 40 номдаги, 15-19, 20-30 ёшдагилар 50 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, илмий-оммабоп асарлари ўқиш белгиланган. Танловда иштирокчилардан китобларда илгари сурилган Ватан, оила ва дўстларга бўлган садоқат ғоялари, комил инсон фазилатлари юзасидан мустақил фикр юритишига алоҳида эътибор қаратилади.

Танловда иштирок этиш учун 2023 йилда 805 минг (2022 йилда 640 минг) нафарга яқин ёшлар онлайн тарзда ариза топширди.

Танловнинг маҳалла ва сектор босқичларида иштирокчилар тест саволлари орқали сараланган бўлса, ғолиблар туман (шаҳар) босқичларида 1 та шарт (1. Тезкор савол-жавоб), ҳудудий босқичларда 2 та шарт (1. Бадиий асарлар билимдони, 2. Тезкор савол-жавоб) асосида ўзаро беллашди.

Жорий йилнинг 15-23 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида ҳудудий босқич ғолиблари (жами 42 нафар) республика босқичида қуйидаги 5 та шарт асосида ўзаро беллашади:

1. «Бадиий асарлар билимдони» шарти;

2. «Тезкор савол-жавоб» шарти;

3. «Буюк мутафаккир ва адиб» шарти;

4. «Шеърият» шарти;

5. «Иншо ёзиш» шарти.

Танловнинг республика босқичида 1-ўрин ғолиблари - Президент совғаси «Spark» автомашинаси, 2-ўрин ғолиблари - 50 млн сўмдан, 3-ўрин ғолиблари - 30 млн сўмдан, қолган иштирокчилар 10 мин сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер