Яхшилар бор бўлсин!

18:59 29 Ноябрь 2023 Жамият
460 0

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарурий моддий ёрдам кўрсатиш борасида Тошкент вилояти ”Маҳалла”хайрия жамоат фонди томонидан жорий йилнинг ўттган даври мобайнида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 19 221 та оилаларга 47 млрд 411 млн сўмлик ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

  Мутахассисларнинг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28-апрелдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган вақтинчалик тартибга асосан, “темир дафтар”даги 6 851 та оилага жами 16 млрд 749 млн сўм маблағ сарфланган. “Аёллар дафтари”га киритилган 1 589 нафар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун эса 2 млрд 378 млн сўм, эҳтиёжманд деб топилган 10 781 та оилаларга 28 млрд 284 млн сўм маблағ сарфланган. Ушбу йўналишдаги ижтимоий тадбирлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

  Фонднинг Пискент туман бўлими жамоаси 3-декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманда истиқомат қилаётган имконияти чекланган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошира бошлади. Унга кўра, тегишли тартибда шакллантирилган рўйхатдаги ногиронлиги бор шахслар яшаётган хонадонларга ташриф буюрилиб, меҳрга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, эҳтиёжи юзасидан моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

— Бизни сийлаганларни Роббим сийласин, хаста кўнгилимизни шод қилганлар омон бўлсин,-дейди, “Мўминобод” МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони, кўзи ожиз фуқаро Фарход Эргашев. — Туманимизда биз каби имконияти чекланганлар талайгина. Давлатимизнинг мана шундай қўллаб-қувватлаши, зарурат сезилганда моддий ёрдам кўрсатиши туфайли биз ижтимоий ҳаётда фаолмиз. Кучимизга-куч, ғайратимизга-ғайрат қўшилади. Яхшилар бор бўлишсин.

  “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлари Азимжон Азимов, Нилуфар Тилавова, “Саидобод” МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Шоҳжахон Йўлчиевлар ҳам масъуллар ташрифидан чексиз мамнун бўлишди. Барча хонадонларда "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг совғалари улашилди.

Шодиёр МУТАҲАРОВ,

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер