Япония ва Жанубий Кореяда Бухоро ҳақидаги биринчи “Guidebook” чоп этилди
Япониядаги Globe Trotter Guidebook ва Жанубий Кореядаги Cartographiya нашриётлари вакилларининг Ўзбекистон, жумладан, Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифи натижасида жорий йилнинг ноябрь ойи сўнггида Bukhara Travel Guide Book китобининг япон тилидаги илк нашри минг нусхада чоп этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Ўз навбатида, World friends Korea ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бухоро давлат университетининг ўзаро ҳамкорлигидаги бу йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли тадбирлар нафақат Бухоро, балки мамлакатимиз бўйлаб ҳам туризмни ривожлантириш ва сайёҳлар оқимининг ошишида муҳим аҳамият касб этади.

Маълумот ўрнида, мазкур китобда вилоятнинг бой сайёҳлик салоҳияти мукаммал акс эттирилган. Хусусан, шу мақсадда унда барча тарихий маданий мерос объектлари ва муқаддас Етти пир зиёратгоҳлари, ҳудуднинг гастрономик ва экотуризм салоҳияти, миллий қадриятлари ва байрамларига кенг ўрин берилган. Тўпламда 4 та қисмдан иборат махсус хариталар ҳам кўрсатиб ўтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг