Янгилик! Контрактни тўлаш муддати 20 мартга қадар узайтирилди

20:00 12 Март 2020 Жамият
974 0

Архив сурат

 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати узайтирилди.

Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида:

ОТМлар бакалавриат таълим йўналишлари (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари)га ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар;

ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар;

хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларини биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 20 март (шу куни ҳам киради) этиб белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?