Янгийўл ва Оҳангаронда «оғуфуруш»лар қўлга олинди
Фото: Божхона қўмитаси
Тошкент вилоятида 1 килограммдан ортиқ «гашиш» ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган фуқаро харидорга 1 кг 12 гр «гашиш» гиёҳвандлик моддасини 13 минг долларга сотишни келишиб олган. Кейин эса Янгийўл туманидаги меҳмонхонада келишилган маблағдан 1000 долларни олаётган пайтда қўлга олиниб, фуқародан 1 килограммдан зиёд «гашиш» наркотик моддаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Бошқа бир ҳолатда Оҳангарон шаҳрида Спарк русумли автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Унинг юкхонасидаги овоз кучайтиргич ичидан 841 дона «Зардекс» ва 1042 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган.

Маълум бўлишича, ушбу моддалар автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган 3 нафар фуқарога тегишли экани аниқланган. Улар бу дориларни Оҳангарон шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг