Янгиерда янги лойиҳаларга старт берилди
Янгиер шаҳрида бир қатор йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошланди.
Жумладан, ““SAXOVAT GRAIN” “ МЧЖга тегишли ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасининг қиймати 8 миллион АҚШ долларини, йиллик ишлаб чиқариш қуввати эса 60 минг тоннани ташкил қилади. Ушбу корхона маҳаллий бозорни сифатли маҳсулот билан таъминлаш билан бирга экспорт имкониятларини ҳам кенгайтиради.
“Ice Eco Fresh” МЧЖнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини музлатиш усулида қайта ишлаш лойиҳаси амалга ошгач қайта ишланган маҳсулотларни 100 фоиз экспорт қилиш режалаштирилган. “ Wande Petroleum Technology “ МЧЖ томонидан эса нефт маҳсулотлари учун кимёвий воситалар ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилмоқда.
Қолаверса, қурилиш материаллари соҳасида ҳам янги ташаббус амалга ошириляпти. Шунингдек, янги лойиҳалар қаторида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда логистика марказини ташкил этиш ҳам бор.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг