Янги замонавий меҳмонхона фойдаланишга топширилди (фотогалерея)
Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»
“Наврўз” умумхалқ байрами арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўҳна Хива шаҳрида замонавий меҳмонхона қуриб фойдаланишга топширилди.
“Хива Локомотив” масъулияти чекланган жамиятига қарашли иншоот 74 ўринли бўлиб, 41 та ҳар хил турдаги (2-3 кишилик, ВИП) хоналардан иборат. Бино 2 қаватли бўлиб, ўзида миллий меъморчилик анъаналарини акс эттиради. Сайёҳларга қулай бўлиши учун мазкур бино темир йўл вокзали ёнида бунёд этилган. 0,38 гектар майдонда бунёд этилган иншоот жаҳон андозалари даражасида жиҳозланган. Меҳмонхонага замонавий иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилган.
Маълумот учун: “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти томонидан кўҳна кентда яна 2 та меҳмонхоналар қурилмоқда. Бинолар Ичан ва Дишан қалъа оралиғида жойлашган бўлиб, 56 ҳамда 84 ўринли. Ушбу иншоотларда сайёҳлар учун барча шарт-шароитлар жаҳон стандарти бўйича жорий этилади. Хусусан, бу ерда ёпиқ турдаги бассейн ва сауна, замонавий ресторан фаолият кўрсатиши режалаштирилган. Энг эътиборли томони шундаки, мазкур меҳмонхоналардан Ичан қалъагача пиёда юриб бориш мумкин, транспортга ҳам ҳожат йўқ. Бунёдкорлик ишлари якунлангандан сўнг бу ерда 85 та янги иш ўринлари яратилади.
Яна бир янгилик, бу ерда темирйўлчилар томонидан “Хива локомотив” истироҳат боғини барпо этиш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. Боғнинг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. Бу ерда 22 турдаги замонавий аттракционлар ўрнатилади. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, 2500 дан ортиқ 14 турдаги манзарали дарахт ва гуллар экилади. Шу билан бирга 3 та мусиқали фаввора ҳам бунёд этилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида 500 кишилик амфитеатр ҳамда 0,5 гектар кўл ҳам қурилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг