Сенаторлар “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилди

12:00 18 Декабрь 2025 Сиёсат
241 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Қайд этилганидек, мазкур Қонуннинг мақсади 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сенаторлар таъкидлаганидек, 2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, халқ фаровонлигини юксалтириш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фуқароларнинг соғлиқни сақлаш тизими билан қамровини кенгайтириш ва сифатли таълимга эга бўлиш каби ижтимоий соҳа мақсадларига устуворлик берилган.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Жумладан, Давлат бюджети харажатларининг қарийб 55 фоизи ёки 220,0 трлн сўми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Давлат бюджети харажатлари таркибида таълим соҳаси учун 100 трлн сўм назарда тутилган, тиббиёт соҳасига эса 49 трлн сўм ёки жорий йилга нисбатан 11,4 фоизга оширилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Қонунга асосан келгуси йилда инфляция даражаси 7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

2026 йилда Давлат бюджети харажатлари 402,6 трлн сўмни, даромадлари эса 368,9 трлн сўмни ташкил этмоқда. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари эса 78,6 трлн сўм, харажатлари 74,4 трлн сўм (бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда) миқдорида режалаштирилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Хусусан, мазкур Қонунда 2026 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 515,8 трлн сўм, харажатлар эса 567,6 трлн сўм миқдорида шакллантирилган. Бунда консолидациялашган бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан ошмаслиги вазифаси назарда тутилган.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Муҳокама жараёнида сенаторлар бюджет даромадларини ошириш ва бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Сенаторлар ўз чиқишларида 2026 йилда макроиқтисодий сиёсат соҳасида устувор этиб белгилаган вазифаларни бажариш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштириш ва давлат дастурларида назарда тутилган бошқа муҳим тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини қайд этди

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?