Янги ядровий ракета муваффақиятли синовдан ўтди — Владимир Путин
Россия раҳбари «Буревестник» ядровий круиз ракетасини синовдан ўтганини маълум қилди. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.
Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг сўзларига кўра, ракета 14 минг километр масофани учиб ўтган ҳамда синов якунланишидан олдин 15 соат давомида ҳавода қолган. Шунингдек у, синов жараёнларида мазкур ракетанинг имкониятлари тўлиқ намойиш қилинмаганини қўшимча қилган.
Россия раҳбари Владимир Путин ушбу ракетанинг синови муваффақиятли якунлангани ҳақидаги ҳисоботни қабул қилган ҳамда «Буревестник»ни «ноёб маҳсулот» деб атаган.
Маълумот учун, «SSC-X-9 Skyfall» номи билан танилган мазкур ракета ядровий энергияга эга бўлиб, бу унга узоқ масофага учиш имкониятини беради ҳамда унинг траекториясини ушлаш учун олдиндан айтиб бўлмайдиган шароит яратади.
Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, ракета синови АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари билан бир вақтга тўғри келган. Бу эса Кремлдан Вашингтонга Москва босим остида чекинмоқчи эмаслиги ҳақида намойишкорона сигнал сифатида қаралиши мумкин.
Путин шунингдек, синов босқичи тугаганини ва Россия янги қуролларни жойлаштиришга тайёргарлик кўришни бошлаганини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг