Янги таъмирланган «Ҳазорасп» вокзали фойдаланишга топширилди

13:57 07 Декабрь 2025 Жамият
601 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Бугун, 7 декабрь куни Хоразм вилоятида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан қайта таъмирланиб, замонавий қиёфага келтирилган «Ҳазорасп» вокзали фойдаланишга топширилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали байрам тадбирида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Собиров, «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти бош директори Шерали Юсупов ҳамда фахрий темирйўлчилар, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Конституциямизнинг 33 йиллиги ҳамда яқинлашиб келаётган Янги йил байрами арафасида хоразмлик юртдошларимизга катта совға бўлган ушбу кўркам вокзал очилишида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ҳамда Қутлимурат Собиров сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси ва темирйўлчиларнинг саъй-ҳаракати билан бунёд этилган ушбу кўркам ва замонавий вокзал йўловчилар учун катта совға бўлганини мамнуният билан айтиб ўтишди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Ташриф буюрган меҳмонлар, фахрийлар ҳамда йўловчилар вокзалда яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишиб, бу ерга келадиган юртдошларимизга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар мавжудлигини эътироф этишди ҳамда темирйўлчиларга чуқур миннатдорчилик билдиришди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Ушбу вокзал қурилишида асосий биносининг парда деворлари 100 фоиз қайта таъмирланиб, ички пол қопламалари ҳам демонтаж қилинди. Шифт қисмида, ташқи фасад қисмида ғишт териш ва сувоқ ишлари, иситиш тизими қувурлари демонтаж қилинди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

Вокзалда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, кутиш зали, она-бола хонаси, алоҳида кириш йўлак ташкил қилинган ҳолда чипта сотиш (касса) хонаси, VIP зал, персонал хоналари замон талабларига мос қилиб ташкил этилди ҳамда иситиш ва совитиш (чиллер) тизими ўрнатилди, замонавий мебель ва жиҳозлар билан таъминланди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»

«Ҳазорасп» темир йўл вокзалида реконструкциядан сўнг бир вақтнинг ўзида 250 нафар, бир кеча кундузда 1000 нафарга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Вокзал биноси атрофига яшил майдонлар, гулзорлар, манзарали дарахтлар экилди ҳамда уларни парваришлаш учун суғориш тизими билан таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер