Янги Наманган туманига янги ҳоким тайинланди

10:40 29 Декабрь 2025 Жамият
345 0

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Карабаев Адҳам Жакбаралиев Янги Наманган тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 29 декабрь куни бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўтарилган.

Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилиб, туманида кейинги йилларда олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ишга солинмаган имкониятлар ҳақида тўхталган. Ҳоким одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни белгилаб берган. Бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарур экани таъкидланган.

Шундан сўнг, депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Абдуллаев Жобир Шарифовични Янги Наманган тумани ҳокими вазифасидан озод қилиш ва туман кенгашининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги қарорларини тасдиқлаган.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг Карабаев Адҳам Жакбаралиевични Янги Наманган тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори бир овоздан маъқулланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?