Янги йил арафасида кўчалар равонлашди
Тўрақўрғон туманидаги Ўрда маҳалласи аҳли “Ташаббусли бюджет“ лойиҳасининг жорий йил иккинчи мавсумида ғалаба қозониб, 2850 метр узунликдаги ички кўчаларни асфальтлаш учун 1 млрд. 499 млн. сўм маблағни қўлга киритган эди. Куни кеча бу ерда асфальт ётқизиш ишлари якунига етказилди. Маҳалладаги ҳомийлар ва аҳоли биргаликда бошқа кўчаларни ҳам ўз маблағлари ҳисобидан таъмирланди ва ҳаммаси бўлиб 4500 метр ички йўллар равонлаштирилди.

Маълумот учун, туманда “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йил иккинчи мавсумида маҳаллалар томонидан таклиф этилган 12 та лойиҳа ғолиб деб топилган ва ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирларга қаратилган эди. Улар ижроси учун 17 миллиард 969 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг