Яна тўрт мамлакатда вабо эпидемияси қайд этилди — ЖССТ
Фото: Архив сурат
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, Ер юзида вабо касаллигининг тарқалиш хавфи жуда юқори.
«2023 йил 11 февралдан глобал вазият ёмонлашмоқда. Эпидемия қайд этилган мамлакатлар сони яна 4 тага кўпайиб, жами 24 тага етди», — дейилади ЖССТ ҳужжатида.
Вабодан жабр кўрган давлатларнинг аксарияти Африка ва Яқин Шарқ минтақасида жойлашган. Мутахассислар март ойида кузатиладиган «Фредди» тропик циклони туфайли энди Малави ва Мозамбикда вазият ёмонлашиши мумкинлигидан хавотирда.
Ўз навбатида, халқаро экспертлар вабога чалинганлар ўртасида ўлим даражаси сезиларли даражада ортганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг