Яна бир ёлғон, яна бир уруш — АҚШ сенатори

12:10 02 Март 2026 Дунё
541 0

АҚШ сенатори Берни Сандерс Дональд Трампнинг Эронга зарба бериш қарорини кескин қоралаб, ўзининг «Х»даги саҳифасида пост қолдирди.

Сенаторнинг ёзишича, Трамп АҚШ Эронга ҳужум қилиши лозимлигини, бунга сабаб сифатида эса Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйиб бўлмаслигини сабаб қилиб келтирган.

Шундан сўнг, Берни Сандерс ўтган йилнинг июнь ойида содир бўлган 12 кунлик уруш сўнггида айнан Трампнинг ўзи Эроннинг ядровий иншоотлари йўқ қилингани ҳақида баёнет берганини эслатган.

«Вьетнам, Ироқ, Эрон… Яна бир ёлғон, яна бир уруш», — деб ёзган Сенатор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?