Яна бир ОТМ масофавий таълимга ўтказилди

13:20 19 Апрель 2021 Жамият
1320 0

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида таълим жараёни масофавий шаклга ўтказилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

«Тошкент шаҳрида CОВИД-19 билан касалланиш ҳолатлари ортаётганлиги, университетимиз профессор-ўқитувчилари, талабалари орасида ҳам бундай ҳолатлар аниқланганлиги сабабли, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда 2021 йилнинг 19 апрель санасидан университетда ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилишига қарор қилинди.

Эпидемиологик вазият барқарорлашгач, анъанавий ўқув жараёнига қайтиш борасида қўшимча хабар берилади», дейилади хабарда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?