Яна 258 нафар Ўзбекистон фуқароси Украинадан мамлакатимизга қайтарилди
Фото: UzDaily.uz
Украинадан Польшага эвакуация қилинган яна 258 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар берди.
Польшанинг Катовице шаҳридан ҳамюртларимизни олиб келган иккинчи махсус самолёт 1 март куни соат 9:15 да пойтахт Тошкентга келиб қўнди.
Айни пайтгача Украинадан жами 509 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Эслатиб ўтамиз, кеча 251 киши биринчи рейс билан мамлакатимизга етиб келган эди.
Ҳозир "Карчова" назорат-ўтиш пунктидаги тўпланиш жойида бўлиб турган 650 дан зиёд фуқаромиз учун барча зарур шароит яратилган. Уларни олиб келиш учун яна қатор эвакуацион рейслар ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Польшадаги элчихонамиз ходимлари юзага келиши мумкин бўлган турли масалаларни ҳал қилишмоқда, фуқароларнинг аэропортда бўлиб туришларини мувофиқлаштирмоқда.
Элчихонада узлуксиз ишлайдиган тезкор штаб ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг