ЖЧ-2018. Сенсациялар давом этади. Месси ва Роналду ортидан Испания ҳам мусобақани тарк этди
Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал учрашувлари давом этмоқда. Сўнгги икки кун бир қатор қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлди.
Аргентина терма жамоаси Францияга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Португалия Уругвай қаршилигини енга олмади. Иккала ўйинда ҳам “ПСЖ” футболчилари қаҳрамон бўлишди. Францияни Килиан Мбаппенинг дубли кейинги босқичга олиб чиққан бўлса, Уругвайда бу ишни Эдинсон Кавани бажарди.
Кеча бўлиб ўтган учрашувларнинг дастлабкиси эса сенсация билан тугади. Россия терма жамоаси 2010 йилги жаҳон чемпиони Испания терма жамоаси билан куч синашиб, асосий ва қўшиб берилган 30 дақиқада ҳам дуранг ўйнашди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Россия терма жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеев иккита сейвни амалга ошириб, жамоасини чорак финалга олиб чиқди.
Хорватия ва Дания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳам худди шундай вазият кузатилди. Бу сафар пенальтилар сериясида хорватлар дарвозабони 3та пенальтини тўсиб, жамоасини чорак финалга олиб чиқди. Чорак финалда энди айнан Россия ва Хорватия терма жамоалари ўзаро рўбарў келишади.
ЖЧ-2018
1/8 финал
Франция - Аргентина 4:3
Уругвай Португалия 2:1
Испания - Россия 1:1 (пен — 3:4)
Хорватия - Дания 1:1 (пен — 3:2)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг