Исроил Мадримовга президент совғаси – “Chevrolet Tahoe” автомобил топширилди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Профессионал боксда ўз фаолиятини олиб бораётган боксчимиз Исроил Мадримов ўтган ҳафта супер ярим ўрта вазнда WBA чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида вакилимизга россиялик енгилмас боксчи Магомед Қурбонов (25 жанг, 25 ғалаба)ни 5-раундда нокаутга учратганди.
Бугун, боксчимиз Ўзбекистонга қайтиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси расмийлари, ОАВ вакиллари ва спортчининг яқинлари тантанали тарзда кутиб олдилар.
Тадбирда Исроил Мадримовга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида “Chevrolet Tahoe” машинаси топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг