“Volvo”лардаги найранглар фош бўлди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ҳ.Н. бошқарувида бўлган “Volvo” русумли юк автомашинаси белгиланган тарзда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашинанинг қўшимча юкхонасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилингаман 8,3 миллион сўмлик кийим-кечаклар яширилганлиги аниқланди. Бу ҳақда ДБҚ хабар берди.
Яна бир ҳолатда мазкур пост божхоначилари эътиборини қўшни мамлакатдан кириб келган “Volvo FH 4XT” русумли юк автомашинаси тортди ва фуқаро З.А. бошқарувидаги мазкур автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Текширув жараёнида автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 23,6 миллион сўмлик товар моддий бойликлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг