Вобкентда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ўқув семинари ўтказилди
Бугун, 6 ноябрь куни Вобкент туманидаги 1-умумтаълим мактабида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш ва бу борада идоралараро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбирда туман ИИБнинг вояга етмаганлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари, мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, шунингдек, туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида 2024 йил 14 ноябрда қабул қилинган «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-996-сонли қонуни мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Шунингдек, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини эрта аниқлаш, хавф даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбир якунида туман ҳудудида жорий йилнинг 10 ойи давомида вояга етмаган болалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар таҳлил қилинди. Маълум бўлишича, содир этилган ҳолатларнинг катта қисми 1-, 5- ва 20-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу сабабли ушбу таълим муассасалари «сариқ тоифа»га киритилган.

Ўқув семинарда иштирок этган вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан мазкур умумтаълим мактаблари доимий назоратга олиниши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг