Винисиус қишда «Реал»дан кетиши мумкин

Бразилия терма жамоаси ва «Реал Мадрид» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор январ ойида «қироллик» клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «El Chiringuito» нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Винисиус Хаби Алонсо жамоасидаги ўрнидан норози ва шу сабабли жамоадан кетишга тайёр.
Бу мавсумда Жуниор «Реал Мадрид» сафида 6 та ўйин ўтказди. Аммо ушбу ўйинларда тўлиқ 90 дақиқадан ўйнагани йўқ.
Футболчи Хаби Алонcодан унга бўлган муносабатини ўзгартиришини сўраган. Агар январ ойигача ҳеч нарса ўзгармаса, Винисиус жамоадан кетади.
Ўз навбатида, бразилиялик футболчининг хизматларига Манчестер шаҳрининг 2 клуби ва Саудия грандларидан жиддий қизиқишлар бор. Ҳаттоки, айрим манбалар «Ал-Ҳилол» жамоаси Жуниор учун 170 миллион евро таклиф қилгани ҳақида ҳам ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор 2018 йили Бразилиянинг «Фламенго» клубтдан «Реал»га кўчиб ўтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг