Венгрия Украинани Европа Иттифоқига қўшилишига йўл қўймайди — Сийярто
Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Пéтер Сийярто мамлакат ҳукумати Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларини бошлашига рухсат бермаслигини маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
— Шуни аниқ билишингиз мумкинки, мен ташқи ишлар вазири, Виктор Орбан эса бош вазир бўлган бир пайтда, Украина билан Европа Иттифоқига кириш музокаралари бошланмайди, — деди Сиярто парламентдаги чиқишида.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат бу масалада ўз фикрини ўзгартирмаган, гарчи бошқа давлатлар жиддий босим ўтказишга уринган бўлса ҳам.
— Украинани Европа Иттифоқига қабул қилиш, ҳатто фақат мазмунли музокаралар бошланган тақдирда ҳам, Европа учун хавф туғдиради, чунки бу уруш ва Европа халқларининг молиявий йўқотишларига олиб келади. Украинани аъзоликка қабул қилиш бизнинг хавфсизлигимиз, иқтисодиётимиз ва меҳнат бозоримиз учун таҳдиддир. Бугунги кунда Украинани Европа Иттифоқига қабул қилиш бўйича мазмунли музокараларнинг бошланмаганига сабаб — Венгрия бунга қарши эканлиги, яъни вето қўяётганидадир. Бош вазир Европа Кенгаши йиғилишларида, мен эса Ташқи ишлар кенгашида доимо бу масалага эътибор қаратамиз ва шунинг учун ҳам музокаралар ҳануз бошлангани йўқ, — деди Сиярто.
Эслатиб ўтамиз, Венгрия ҳукумати аввал ҳам Украинани Европа Иттифоқига шошилинч қабул қилишга қарши эканини бир неча бор маълум қилган. Будапешт бу жараён Европа иқтисодиётини издан чиқариши ва Россия билан бевосита қуролли тўқнашувга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг