Венесуэла БРИКСга қўшилиш режаси ҳақида маълум қилди
Иллюстратив фото
Венесуэла БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка)га иттифоқ кенгайишининг иккинчи тўлқинида қўшилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирининг Шимолий Америка масалалари бўйича ўринбосари Карлос Рон маълум қилди.
“Биз бу содир бўлишини кутмоқдамиз. Биз қўшилиш ниятимизни билдирдик. Ўйлайманки, Венесуэла ушбу иттифоққа яхши ҳисса қўшади”, — дейди дипломат.
Роннинг сўзларига кўра, Каракас БРИКСга аъзо бир қанча давлатлар билан қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда ва бу борада кўмак олмоқда. Шу билан бирга, “Ушбу масала 2024 йилда, иттифоққа Россия раислиги даврида ҳал бўлиш эҳтимоли борми?”, деган саволга жавоб берар экан, Карлос Рон “воқеалар қандай ривожланишини билмаслигини” таъкидлади.
Шунингдек, вазир ўринбосари мамлакат ташқи ишлар вазири Иван Гил Пинтонинг Россияга ташрифи режаси устида ишлаётганини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг