Венесуэла АҚШни мамлакатга қарши агрессия тайёрлаганликда айблади

Архив фото
АҚШ гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш мавзусидан Венесуэлага қарши тажовуз тайёрлаш ва унинг энергия ресурслари устидан назорат ўрнатишга интилиш учун ниқоб сифатида фойдаланмоқда. Бу фикрларни Венесуэла Миллий ассамблеяси депутати Хулио Чавес айтиб ўтди.
«Бутун дунё тушуниши керакки, АҚШ Кариб денгизи жанубида режалаштираётган бу ҳарбий операция наркотик моддалар савдосига қарши курашга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу президент Николас Мадуронинг конституциявий ҳукуматига қарши тажовузни оқлаш учун қўпол манипуляция, чунки Венесуэла сайёрадаги энг катта энергия захирасига эга», — дейди Чавес.
Ўтган ҳафта Дональд Трамп маъмурияти 4000 нафар аскар билан учта ҳарбий кемани Кариб денгизи жанубига жўнатди ва бу операция АҚШга гиёҳванд моддаларни ташишнинг олдини олишга қаратилганини айтди. Каракасга кўра, АҚШнинг ҳаракатлари нафақат республиканинг ўзига, балки 2014 йилда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари ҳамжамияти томонидан тинчлик ҳудуди деб эълон қилинган бутун минтақа барқарорлигига таҳдид солади.
Венесуэланинг ҳукмрон Ягона социалистик партияси вакили бўлган Чавес мамлакат ноқонуний экинлардан холи ҳудуд эканлигини таъкидлади. Буни АҚШ яхши билади – гиёҳванд моддалар савдосининг асосий йўналишлари Тинч океани, Кариб денгизи ва Атлантика океани орқали ўтади ва Венесуэла, БМТ маълумотларига кўра, ноқонуний экинлари бўлмаган ҳудуд сифатида тан олинади.
Аввалроқ, Венесуэла ички ишлар, адлия ва тинчлик вазири Диосдадо Кабелло БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан тайёрланган Жаҳон наркотиклар ҳисоботига кўра, Венесуэла ноқонуний экинлардан холи эканлигини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Колумбиядан келаётган гиёҳванд моддаларнинг 87 фоизи Тинч океани йўли орқали, яна саккиз фоизи Кариб денгизи минтақаси орқали жўнатилади ва фақат беш фоизи Венесуэла ҳудуди ва сувлари орқали олиб ўтишга ҳаракат қилинмоқда.
Чавеснинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг ҳаракатлари фақат мамлакатда кескинлик яратишга қаратилган. Чунки ҳукуматга босим ўтказишнинг аввалги механизмларининг ҳеч бири ишламаган. Энди эса ҳарбий амалиётлар ёрдамида улар «тинчлик ва осойишталикда яшаётган мамлакатга ташвиш уруғларини сепмоқчи».
Депутат АҚШ бу мақсадларда Колумбиядаги ҳарбий базаларидан фойдаланиши мумкинлиги ва Мадуронинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун аввал эълон қилинган мукофот аслида «ёлланма аскарларни чақириш» эканлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг