Вазир халқаро фан олимпиада ғолибларини тақдирлади

9 сентабрь куни Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда 2022-2023 ўқув йили давомида нуфузли ва минтақавий халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Олий таълим фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Мактабгача ва мактаб вазири Ҳилола Умарова, олимпиада ғолиблари, уларнинг ўқитувчилари ҳамда ҳукумат вакиллари иштирок этди.
Ўтган ўқув йилида Япония, Бирлашган Араб Амирликлари, Швейцария, Венгрия давлатларида бўлиб ўтган нуфузли халқаро олимпиадаларда 2 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза, жами 13 та медаллар қўлга киритилиб, ўқувчиларимиз томонидан тарихий ғалабаларга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига мувофиқ олтин медални қўлга киритган ўқувчиларга БҲМнинг 500 баравари (165 млн сўм), устозига 450 баравари (148,5 млн сўм); кумуш медаль учун — ўқувчи БҲМнинг 300 баравар миқдори (99 млн сўм), устозига 250 баравар (82,5 млн сўм), бронза медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган тақдирда лавозим маошига 150 фоиз ҳар ойлик устама олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг