«Ватандан яралган Ватандан кетмас...»
25 март — Саъдулла Ҳаким таваллуд топган кун
ВАТАНГА МАНСУБЛИК
Баногоҳ чўққидан қуласа бир тош
Тоғ пойига тушар, тоғни тарк этмас.
Эт билан тирноқдек бир жону бир тан
Ватандан яралган Ватандан кетмас.
Қуёшга интилган ҳавойи буғлар
Баланд парвозларни қилса ҳам ҳавас.
Бир кун қайтиб келар ўкириб-йиғлаб,
Ватандан яралган Ватандан кетмас.
Шашмақом – минг йиллик наво муаттар,
Очсам кўкайимни янграр қадим сас.
Авлодлар туғилар, аждодлар ўтар,
Ватандан яралган Ватандан кетмас.
Улуғлар юксалар ер остида ҳам,
Ҳайкал бўлиб ўсар, эли унутмас.
Шаҳидлар боғидан куйлаб ўтаман:
Ватандан яралган Ватандан кетмас.
Тошдан учган учқун ялт этиб ўчар,
Ўчган чўғ қайта ўз ҳолига келмас.
Чопонинг силкисанг ғубори кўчар,
Ватандан тўқилган Ватандан эмас!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг