Ватан манзумаси

Тошкентдаги «Туркистон» саройида «Ватан манзумаси» деб аталган маърифий-мусиқий дастур намойиш этилди. Юртимизнинг барча ҳудудларида томошабинлар ҳукмига ҳавола этиладиган бу дастурда янги Ўзбекистон армиясининг ҳаётимизда тутган ўрни мадҳ этилади.
Ҳарбий оркестр ва миллий чолғу асбоблари ансамбли оҳанглари остида Ватан туйғуси, она юрт ҳимояси улуғланадиган жанговар қўшиқлар, публицистик шеърлар томошабинларда ажиб завқ уйғотди.
Янги Ўзбекистон армиясининг қудратли кучи, халқ ичидан етишиб чиққан полвонларимизнинг енгилмас иродаси турли бадиий композициялар орқали саҳнадаги ифодасини топди. Юксак артистизм ва ижрочилик маҳоратига асосланган бу томоша залга тўпланганлар қалбида Ватанга муҳаббат, эришилган ютуқлардан ғурур туйғуларини уйғотди. Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Мудофаа вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ижодий ташкилотларнинг ҳамкорликда тайёрлаган саъй-ҳаракати мевасидир.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг